Ҳар йили Қозоғистонда минглаб болалар туғилишидан олдин кардиология бўлими беморига айланади, тахминан яна шунча кичик бемор эса ўз ҳаётининг биринчи кунлари ва ойларида юрак устида илк операцияни ўтказади. Бугунги кунда Қозоғистондаги болалар кардиожарроҳлари жаҳон тиббиёт ҳамжамиятини қувиб етибгина қолмай, балки глобал тажриба ва инновация алмашинувининг тўлақонли иштирокчиларига ҳам айланмоқда. Улар нафақат ҳамкасбларидан назарий билим ва тажриба ўрганяпти, балки соатлаб операциялар ўтказиб, минглаб консультациялар бермоқда, юзлаб жажжилар ҳаётини қутқаряпти. Health Code дастурининг бу галги сони шу хусусда.

