Оқ халатли СИ: янги технологиялар тиббиётни қандай ўзгартирмоқда?

Оқ халатли СИ: янги технологиялар тиббиётни қандай ўзгартирмоқда?

Машина ташхис қўяди, роботлар амалиёт ўтказади, компьютерлар шифокорларга беморни қандай қутқариш кераклигини тушунтиради – атиги бир неча йил аввал буларнинг ҳаммаси илмий фантастика каби туюларди. Ҳозир эса ҳаётимизга кириб келяпти. Сунъий  интеллект тиббий фаолиятнинг: амалиёт хоналари, лабораториялар, репродуктив марказлар ва криоомборларнинг бир қисмига айланяпти. У инсон ўрнини босмайди, лекин кўпроқ нарса кўриши, аниқроқ ҳаракат қилиши, жадал қарор қабул қилишига ёрдамлашади.