Қозоғистондаги ҳар
олтита оиладан биттаси фарзанд кўра олмайди. Республика электрон соғлиқни
сақлаш маркази берган маълумотга кўра, бугунги кунда 26 минг аёл ва 4 минг
эркакка бепуштлик ташхиси қўйилган. Экстракорпорал уруғлантириш – мустақил
фарзанд кўришдан умид уза бошлаганлар учун яхши имконият. Мамлакатда ҳар йили
20 мингта ЭКУ цикли амалга оширилади. 30 тача клиника шу йўналишда ишлайди.Ҳар
йили «Кутилган бола» дастури асосида ЭКУ дастурига 7 мингта квота ажратилади. «Health Code» дастурининг бу галги мавзуси - шу.

