Қозоғистонда юзлаб катталар ва болалар яшаш учун иккинчи имконият туғилишини кутмоқда. Айримлар асли патология билан туғилган, баъзилар касаллик ёки жароҳат туфайли аъзо кўчириб ўтказилишини кутади. Бугунги кунда 4 минг 199 нафар бемор навбатда турибди, шундан 3 минг 800 нафарида буйрак касалликлари аниқланган. 200 нафари жигар, 150 нафари юрак касалликларига учраган, юрак-ўпка мажмуаси хаста, рўйхатга олинганлар бор. Кутаётганларнинг 109 нафари, салкам 2,5 фоизи болалар. Ҳар йили 300 та бемор рўйхатдан ўчирилади. 2024 йил якунига кўра, 335 бемор чиқарилди. Асосий сабаб – ажали етгани. Ушбу дастурда шу мавзу борасида батафсил сўз юритилади, соҳадаги ютуқ ва муаммолар тилга олинади.

