Астанада қишки хайрия бали ташкил этилди

Астанада бўлиб ўтган қишки хайрия балида 90 миллион тенге маблағ йиғилди. Мазкур маблағ алоҳида эҳтиёжга эга болалар сифатли таълим олиши учун шарт-шароит яратишга сарфланади. «Бўлашақ» корпоратив жамғармаси ҳар йили шундай тадбир ўтказади. Мазкур қишки бал ўн тўртинчи маротаба ўтказилиши. Илгари бундай тадбирларда тушган маблағлар мактабларда инклюзив таълимни ривожлантиришга йўналтирилган. Эндиликда ташкилотчилар коллежларга эътибор қаратиш ниятида. Талабаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган лойиҳалар ҳозирча пилот тартибида амалга оширилмоқда.

Динара Гаплан, «Бўлашақ» жамғармаси васийлик кенгаши раиси:
- Бутун давр мобайнида қишки балларда 800 миллион тенгедан ошиқ маблағ тўпладик. Шу давр ичида Қозоғистоннинг 22 шаҳридаги мактаб ва боғчаларда 58 та инклюзив кабинетларни очдик ва жиҳозлаб бердик. 

Эльдар Сарсенов, хайрия бали иштирокчиси:
 - Биз улкан жамоамиз амалга оширган ишлардан илҳом оламиз ва ҳурмат билан қараймиз. Улар ўз олдига қўйган мақсадни ҳам. Улар аҳолининг ҳимояга олинмаган қатламига кўмак кўрсатмоқда.

Ушбу оқшомда махсус аукцион ҳам ташкил этилди. Энг қимматбаҳо буюм - Геннадий Головкин дастхати туширилган бокс қўлқопи бўлиб, 15 миллион тенгега сотилди. Димаш Қудайберген кийган костюм эса хайрия жамғармасига яна 5 миллион маблағ келтирди.

Бейбит Алибеков, журналист: 
- Ҳар йили хайрия аукционини олиб бораман. Одамлар аукционда хайрия учун беллашади. Бу эса энг муҳими.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.