Чақалоқлар ретинопатияси тузалмайдиган кўрликка олиб келиши мумкин. Асосан вақтидан илгари туғилган болаларда учрайди. Гап шундаки, болаларда кўз пардаси 38-40 ҳафталигида шаклланади. Муддатидан олдин туғилган болаларда бу жараён узилиб қолади, қон томирлари ривожланишга улгурмайди. Кейин эса бетартиб ўса бошлайди, узилиши, қонаши, ҳатто кўз пардаси ажралиб кетишига сабаб бўлиши мумкин. Барчаси ҳақида батафсил «Health Code» кўрсатувида танишасиз.

