Оғиз бўшлиғи касалликлари – сайёрада энг кўп тарқалган муаммолардан бири. Бутунжаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти берган маълумотга кўра, кариес улар ичида пешқадам, салкам 2,5 миллиард одам бу касалликдан азият чекади. Салкам миллиард нафари оғир пародонтитга чалинган, бу эса тишлар тушишига олиб келади. Дунёда ҳар йили 380 минг беморга оғиз бўшлиғи саратони ташхиси қўйилади. БССТ мутахассислари таъкидлашича, алоҳида ривожланиш белгилари бўлган болаларни бундай хасталиклардан муҳофаза қилиш ўта муҳим.

