Узоқ чидайдиган асфальт

Узоқ чидайдиган асфальт

Ердўс Ўнғарбаев 25 йилдан буён фан билан шуғулланади. Ҳозир экологик ва иқтисодий фойдали битум ишлаб чиқариш технологиялари яратиш билан банд. Лойиҳа Қозоғистон ва бошқа давлатларнинг етакчи илмий марказлари билан ҳамкорликда рўёбга чиқариляпти. Асосий ҳамкорлардан бири — Италиядаги Калабрия университети. Унинг лабораторияларида Қозоғистон докторантлари битумни таҳлил этишнинг замонавий усулларини ўрганади.