Саноат йил сайин пластикнинг янги турларини таклиф этади.
Қадоқлаш, тиббиёт, техника ва бошқа соҳалар учун ишлатилади, у туфайли
материаллар пишиқ ва енгил. Инновациялар ортидан олиб борилаётган бу пойганинг
бошқа томони ҳам бор — янги полимерларни кўпинча анъанавий усулда қайта ишлаш
имкони йўқ. Улар табиатда қанча вақтда парчаланишини, экотизимга қандай зарар
етказишини эса ҳеч ким билмайди. Қозоғистонлик олима Салтанат Бергалиева бу
саволларга жавоб излайди. У янги турдаги пластикларнинг яшаш муддати, уларни
қайта ишлаш, йўқ қилиш йўлларини ўрганади.

