Бахитжан Сариев: Тадқиқот ўтказиш осон эмас

Бахитжан Сариев: Тадқиқот ўтказиш осон эмас

Қозоғистон — қазилма бойликларга бой мамлакат. Унинг заминида Менделеев жадвалидан ўрин олган ҳамма элемент мавжуд. Турли хоссаларга эга металлар — темирдан ноёб элементларгача қазиб олинади. Қозоғистонлик олим Бахитжан Сариевнинг тадқиқоти металлни бойитиш, унга тиббиётдан бошлаб, космик технологияларда ҳам фойдаланиш имконини берувчи янги хоссаларни бахш этиш йўлларини ишлаб чиқишдан иборат.