Силни даволаш мумкин. Лекин бунинг учун уни имкон қадар эрта аниқлаш керак. Флюорография ўпкадаги ўзгаришларни аниқлаши мумкин, аммо аниқ ташхис қўйиш учун касаллик чақирувчи бактериянинг ўзини аниқлаш лозим. Бунда турли лаборатория усуллари: балғамни микроскоп остида ўрганиш, озуқа муҳитига ташлаш, ПЗР усуллари ишлатилади. Бундай тест аниқ натижа беради, лекин анча вақт олади, ускуна ва билимли мутахассислар талаб қилинади. Олис аҳоли манзилларида эса бу имконсиз бўлиши мумкин.
Дамира Қанаева дақиқалар давомида касалликни аниқлаб берувчи ва ҳамёнбоп биосенсорлар технологиясини ишлаб чиқиш учун иш олиб бормоқда. Жамоаси билан бирга лабораториялар, ускуналар ва кутиш учун вақт бўлмайдиган мамлакатнинг олис ҳудудларига борувчи шифокорлар учун мўлжалланган ихчам ташхис ускуналарини яратиш устида ишлаяпти. Бу эса яшаш жойи ва ҳаётий шароитларидан қатъи назар ҳар бир инсонга ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатиладиган келажак яратиш учун жуда муҳим.

