Қосим-Жўмарт Тўқаев ўсиш нуқталарини кўрсатиб берди

Қосим-Жўмарт Тўқаев ўсиш нуқталарини кўрсатиб берди

2026 йилгача геологик жиҳатдан ўрганилган ер майдони 1,5 миллион квадрат километрдан 2,2 миллион квадрат километргача ортиши лозим. Ўтган жума куни Президент Мактубида Ҳукуматга шундай топшириқ берди. Экспертлар фикрича, бу қарор мамлакат иқтисодиёти ўсишининг янги омили бўла олади. Уларнинг фикрича, Давлат раҳбари айнан геологоразведка ишларига урғу берди. Аналитиклар фикрича, ер ости бойликларини қазиб олиш иқтисодиётнинг муҳим қисми, «умуртқаси», дейиш мумкин ва унга алоҳида эътибор қаратиш керак.

Ернар Серик, Иқтисодий тадқиқотлар институти савдо сиёсатини ривожлантириш маркази директори:

- Сўнгги 5-6 йил ичида геологоразведка ишларига киритилаётган инвестиция ҳажми кескин камайди. 2005-2014 йилларда бу йўналишда йилига 4-5 миллиард доллар сармоя сарфланса, сўнгги даврда йилига 200-300 миллион долларга тушиб қолди. Инвесторларни геологоразведка ишларига, айниқса ноёб-ер металлари конларини топишга жалб этиш муҳим. Улар иқтисодиётимизни янада ривожлантиришга хизмат қилувчи иккинчи нефть вазифасини бажара олади.

Президент Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг қайта ишлаш соҳасига маблағ киритган инвесторларни уч йилга солиқдан озод қилиш таклифи ҳам муҳим. Мамлакатда вазиятга мослашувчан солиқ ва бошқарув шарт-шароитини яратиш соҳа салоҳиятини тўлақонли очиб бериш, йирик хусусий инвесторларни жалб этиш имкониятини беради, дейди иқтисодчилар.

Ердилда Таутенов, Иқтисодий тадқиқотлар институти макроиқтисодий тадқиқотлар ва прогнозлаш маркази директори:

- Бизда солиқ тизимининг барқарор бўлиши ниҳоятда муҳим. Бирор мамлакатга киришни истаган инвестор албатта ундаги солиқларга доир вазиятни ўрганади. Улар учун солиқ сиёсатидаги барқарорлик ниҳоятда муҳим. Оддий қилиб айтганда, инвесторлар ва давлат камида келгуси 5-10 йилда қандай вазият кузатилиши хусусида олдиндан келишиб олади. Чунки йирик лойиҳаларни рўёбга чиқариш учун 10 йил ва ундан ҳам кўпроқ муддат талаб қилиниши мумкин. Шунинг учун инвесторларга солиқдаги барқарорлик муҳим.

Абдумалик Сарманов таржимаси.