Уч кун ичида 9 минг одам «QazVac» билан эмланди

Уч кун ичида 9 минг одам «QazVac» билан эмланди

Мамлакатимиз вакцинаси қўл келмоқда. Уч кун ичида 9 минг одам «QazVac» билан эмланди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитар-эпидемиологик назорат қўмитаси раиси Айжан Есмағамбетованинг таъкидлашича, жамоавий иммунитетга қанчалик жадал эриша олсак, фуқароларнинг одатдаги ҳаёт тарзига қайтиб яшай бошлаши шу қадар осонлашади. Бунинг учун эса мамлакат аҳолисининг 60 фоизи эмланиши зарур. Мамлакатимизда юқори сифатли вакцина чиқа бошлагач фуқаролар препарат танлаш имконига эга бўлди.

Айжан Есмағамбетова, Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги санитар-эпидемиологик назорат қўмитаси раиси:

- Умуман олганда, вакциналар ишлаб чиқаришга келсак, улардаги икки энг муҳим параметр – хавфсизлиги ва самарадорлиги. Механизми эса турлича бўлиши мумкин. Инактивациялангани бор, суббирликлиси бор. Яъни, вакциналар ҳар хил бўлади. Мамлакатимизда ишлатилаётган вакциналар ҳар жиҳатдан ҳам хавфсиз, ҳам самарали деб тўлиқ ишонч билан айта оламиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси