Январь-ноябрь ойларида мамлакат авиаташувчилари салкам 10 миллион фуқарога хизмат кўрсатди. Дастлабки маълумотларга кўра, йил якунида 10,8 миллионлик кўрсаткич рўйхатга олиниши кутиляпти. Шу тариқа, 2021 йилга нисбатан йўловчи оқими 15 фоизга ўсди. 2020 йилга нисбатан олинганда эса, ўсиш салкам 50 фоизни ташкил қилди. Умуман олганда, Қозоғистон компаниялари ички авиалинияларда 7 миллион йўловчига хизмат қилган. Халқаро йўналишларда 3 миллион одам учгани аниқланди.
Абдумалик Сарманов таржимаси