Қозоқ қўшиқларини босса-нова жанрида куйловчи Полина хоним

Бир пайтлари кимдир Бразилия фольклор қўшиқларини жазнинг лирик оҳанглари билан аралаштиришга уриниб кўрган ва юзага келган синтез бутун дунёни ўзига мафтун қилган. Ҳамма дарров яхши кўриб қолган янги мусиқий жанрни босса-нова деб аташди. Эндиликда фусункор американча-бразилча мотивлар қозоқча сўзларнинг оҳангдорлиги билан уйғунлашди. Саҳнавий номи Полина хоним бўлган соҳибжамол хонанда шундай қизиқарли эксперимент ўтказишга қарор қилган. Сипо, кўзлари ёниб турган бу қиз жуда собитқадам бўлиб чиқди. Бир неча йил аввал у қозоқча босса-нованинг Макси синглини тақдим этди.