12 мамлакатда қозоқ тилини ўрганиш онлайн-курслари ишлаяпти

12 мамлакатда қозоқ тилини ўрганиш онлайн-курслари ишлаяпти

Қозоқ тилини онлайн ўрганиш мумкин! Туркия, Россия, АҚШ, Буюк Британия, Бельгия, Германия, Франция, Эрон, Қирғизистон, Украина, Монголия ва Беларусда ватандошлар учун масофадан ўқиш имконияти очилди. «Ўтандастар» жамғармасининг бу лойиҳаси 2019 йилдан ишга тушган. Жамғарма вакили Дидар Бўлатнинг таъкидлашича, қозоқча гапиришни истаётганлар сони йил сайин ортиб бормоқда. Шу кунларда жаҳоннинг 12 давлатида 31 та онлайн-синф ишлаб турибди. Бундан ташқари, 7 давлатда оффлайн лекциялар ўқилади.

Дидар Булат, «Ўтандастар жамғармаси» миллий ҲЖ президенти маслаҳатчиси:

- 2019 йилда таълим ишлари олиб бориляпти. Унинг доирасида қатор мамлакатларда қозоқ тилини қанчалик чуқур билишлари юзасидан тадқиқот ўтказдик. Кейинроқ 12 давлатдаги 24 шаҳарда синфлар очишга қарор қилдик. 2020 йилда мазкур манзилларда тегишли жиҳозларни ўрнатдик, ўз таълим дастуримизни йўлга қўйдик. Икки йилда 1000 тача қозоқ тили дарси ўтказилди. Уларда 2,5 минг бола қатнашди. Аввалига қизиқиш у қадар катта эмасди, кейин ўса бошлади. Ҳафтасига 2-3 марта, кунига 4 соатдан қозоқ тили дарслари ўтказиляпти. Улар қозоқ-рус, қозоқ-инглиз, қозоқ-турк ва қозоқ-форс тилларида олиб борилади. Натижада, Эрон, Афғонистон давлатларини қамраб олишга муваффақ бўлдик.

«Ўтандастар» жамғармаси умумжаҳон миқёсида қозоқлар ҳамжиҳатлигини мустаҳкамлаш йўлида иш олиб боряпти. Маданий-гуманитар ва тадбиркорлик алоқаларини ривожлантириш, кенгайтириш мақсадида хориждаги миллий маданий марказлар, қозоқ ҳамжамиятлари, ташкилотлари билан 2021 йилда қирқдан зиёд тадбир ташкил қилинди. Уларда 20 давлатдан 4 500 ватандош иштирок этди.

Абдумалик Сарманов таржимаси