Туркистонда ьаҳорги дала ишлари муддатидан аввал бошланди

Туркистонда ьаҳорги дала ишлари муддатидан аввал бошланди

Туркистон вилоятида баҳорги дала ишлари муддатидан олдин бошланиб кетди. Ҳаммаси иқлим илиқлиги туфайли: мамлакатнинг энг жанубий нуқтаси – Жетисайда +10 даража ҳарорат кузатилмоқда. Эрта карам ўтқазилди. Дастлабки ҳосил баҳорда олиниши кутиляпти.

Сапархан Усенов, Жетисай туманидан:

- Ўзим 5 гектарга карам экдим, 300 тонна ҳосил олиш ниятидаман. Ўтган йили ҳам шунча олгандим. Асосан карамнинг совуққа чидамли "пандион" ва "зарисма" навларини етиштираман.

Жетисай туманида минг гектардан кўпроқ ерга карам экилмоқда. Сабзавот ва дон экинлари умумий майдони эса 78 минг гектардан кўпроқ. Маҳаллий фермерлар минтақада экиш ишларини бошлаб беришди. Вилоятнинг кўп қисмида баҳорги дала ишлари февралнинг ўрталарида авжга чиқади.

Алибек Плалов, вилоят қишлоқ хўжалик бошқармаси бўлим бошлиғи:

- Ҳозир экин-тикин мавсумига тайёрланяпмиз. Кўкламги ишлар учун зарур дизель ёнилғиси ҳисобга олиняпти. Бундан ташқари, фермерларга минерал ўғитлар харид қилиш учун 4 ярим миллиард тенге субсидия ажатилиши режалаштирилган.

Шуни ҳам айтиш керакки, бир неча йилдан буён Туркистон вилоятида йилига 3 марта ҳосил олиш технологияси йўлга қўйилмоқда. Битта ер участкасида миришкорлар қиш охирида карам, баҳорда картошка ва ёзда бодринг, помидор етиштиради. Шу тариқа, йил давомида ҳосил олинади. Баракаси ҳам, деҳқонлар даромади ҳам ортади.

Абдумалик Сарманов таржимаси