2024 йилда қозоғистонликлар бир миллион
тоннадан ошиқроқ чиқинди тўплаган ва бир ярим миллиондан зиёд дарахт ўтқазган. Республика
«Тоза Қозоғистон» акциясининг якунлари шундай. Президент Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг
ҳудудларни кўкаламзорлиштириш ва ободонлаштиришга қаратилган кенг миқёсли экологик
ташаббуси мамлакатнинг 6 миллиондан ошиқ аҳолисини ўзида бирлаштирди. Бу ҳақда
Ҳукумат йиғилиши давомида маълум қилинди. Бундан ташқари, ушбу акция узоқ
муддатли концепция мақомини олди. 2029 йилга қадар юртимиздаги экологик вазиятни яхшилашга
доир бир қатор чора-тадбирлар кўзда тутилган. Бу, хусусан, карбонли полигонлар
барпо этиш, атроф-муҳитга чиқинди ташланишини мониторинг
қилишнинг автоматлашган тизимини жорий этиш, қонунчиликка
тегишли тузатишларни ишлаб чиқиш, маиший чиқиндини қайта ишловчи янги заводлар
очилиши, шунингдек, табиий ахлатхоналарнинг космомониторингидир.
Абдумалик Сарманов таржимаси

