Заир Ибраимов - Қозоғистон фанининг юзи. Ёш олим ўз жамоаси билан ўта критик ҳолатдаги карбонат ангидрид газига асосланган «яшил» технологияларни ривожлантирмоқда. Бу усул ўсимликлардаги қимматли моддаларни табиатга зарар етказмаган ҳолда ажратиб олиш имконини беради. Олим табиат инъомларидан имкон қадар исрофсиз фойдаланувчи экологик тоза эфир мойлари ишлаб чиқаришни ва чиқиндисиз технологияларни йўлга қўйиш ниятида.

