Саратонни эрта аниқлаш

Саратонни эрта аниқлаш

Сут безлари саратони — энг айёр онкологик касаллик. Саратонга чалинган аёлларнинг вафот этишида асосий сабаб ҳисобланади. БССТ маълумотига кўра, дунёда ҳар йили 2,3 миллионта янгидан хасталаниш ҳолати кузатилади. Қозоғистон бўйича статистика ҳам ташвишланарли даражада. Кўкрак саратони яширинча, симптомларсиз ривожланади. Шунинг учун кўплаб аёллар ҳаддан зиёд кеч, касалликнинг энг сўнгги босқичида докторга мурожаат этади.

Қозоғистонлик олим Бейбит Абдикеновнинг тадқиқотларидан мақсад — кўкрак саратонини эрта босқичларда аниқлаш тизимини яратишдан иборат. Бу вазифани бажаришда олим сунъий онг ёрдамига таянишни ўйлаган.