Шўро ҳокимияти даврида қизил террор қурбонига айланганлар орасида Санжар Асфендияров ҳам бор эди. У Қозоғистон илм-фани ривожига катта ҳисса қўшганлардан бири. Қозоқлар тарихи ҳақидаги илк асарни у ёзган. Бутун умрини халқ хизматига бағишлаган. У большевик эди, коммунизм ва тенглик ғояларига ишонган. Шундай бўлса-да, таъқибга учраган. У қолдирган бой мерос эса одамлардан пинҳон сақланди. Шу боис, ушбу буюк шахс ҳақида оз нарса биламиз. Унинг халқи, ватани учун қилган меҳнатлари ҳамон муносиб баҳосини олгани йўқ.

