Фёдор Мальчик - Қозоғистон фанининг юзи. У мамлакатдаги литий-ионли
батареяларни тўла циклли қайта ишлаш – тўплашдан тортиб, зарарсизлантириш ва
ичидаги қимматли маҳсулотларни ажратиб олиш, саноатга қайта йўллаш бўйича
лойиҳага раҳбарлик қилади.
Бу тадқиқот шунчаки технологик ечим эмас, янги экологик маданият сари
қадам. Фёдор орзу қилган оламда аккумуляторлар тўғри зарарсизлантирилади,
сараланади ва қайта ишлатилади. Чиқинди қиммат хомашёга айланади.

