Орол келажаги: Умидми ёки интиҳо?

Орол келажаги: Умидми ёки интиҳо?

Орол денгизининг қуриши жиддий экологик ва ижтимоий муаммоларга олиб келди. Қуриган сув туби чанг бўронлари манбаига айланди. Атмосферага заҳарли чанг ва туз кўтарилади, минглаб километрларга тарқалади. Бу одамлар саломатлигига салбий таъсир кўрсатиб, респираторли ва бошқа хасталикларни келбириб чиқаради. Бундай инқирозга қарши табиий муҳитни тиклаш учун тадбирлар кўриляпти. Бутун дунё олимлари ҳамкорлик қилмоқда, тупроқ деградациясига қарши кураш усуллари ишлаб чиқиляпти, ўсимлик турлари тикланиб, минтақадаги сув захираларини бошқариш яхшиланмоқда. Қозоғистонлик тадқиқотчи Майра Қусаинова сувни самарали бошқариш методларини ўрганади ва маҳаллий фермерларга шароит ўзгаришларига мослашишда кўмаклашади.