Жорий йилнинг 25 май куни 3,5 миллиондан қўпроқ қозоғистонлик ўқувчи учун сўнгги қўнғироқ овози янграйди. 170 мингдан кўпроқ битирувчи мактаб бағрини тарк этади. Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазирлиги берган маълумотга кўра, вазият барқарорлиги сабабли мамлакатда тантанали тадбирлар анъанавий форматда ўтказилади. 16-17 июнь кунлари аттестатлар топширилади. Жорий йилда «Алтин белги»га номзод ўқувчилар сони 8 минг нафардан зиёд. Битирув кечаси тадбирлари мактаблар ҳисобидан ташкил этилади. Бироқ аниматорлар, агентликлар, артистлар, хусусий студияларни таклиф этиш, экскурсиялар ўтказиш, совғалар, тадбирларни ташкиллаштириш учун пул йиғиш тақиқланади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.