Пандемия даврида 22 миллион таҳлил олинди

Пандемия даврида 22 миллион таҳлил олинди

Қозоғистондаги 184 та лабораторияда коронавирусни аниқловчи ПЗР тест учун таҳлил олинади. Пандемия бошланганидан буён бу масканларда 22 миллиондан зиёд таҳлил ўтказилган. Умуман олганда, ўз вақтида ёрдам кўрсатиш мақсадида шаҳарларда 16 модуль шифохона қурилди, 3 таси қайта жиҳозланди, 63 та амбулатория-поликлиника ишга туширилди. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг COVID-19га қарши икки йиллик кураш натижаларига доир маълумотларида кўрсатилишича, махсус тузилган Маҳкамалараро комиссия 2 мингдан ортиқ шошилинч қарор қабул қилган. Ўтган йилнинг 1 февралидан бошлаб аҳоли эмлаш бошланган. Биологик хавфсизлик миллий институти «QazVac» вакцинасини яратди. Қарағанди фармацевтика мажмуасида эса «Спутник V» ва «Спутник Лайт» препаратлари ишлаб чиқарилмоқда. Ҳозирги кунда Қозоғистоннинг вакцинация паспорти жаҳоннинг 30 давлатида тан олинади.

Абдумалик Сарманов таржимаси