Йўл қурилиши мутахассислари учун рақамли маълумот базаси яратилади

Йўл қурилиши мутахассислари учун рақамли маълумот базаси яратилади

Қозоғистонда йўлсозлик соҳаси профессионаллари учун рақамли маълумотлар базаси яратилади. Рақамли тараққиёт, инновация ва аэрокосмик саноат вазирлиги маълум қилишича, натижада малакали ходимлар тақчиллигини бартараф этиш осонлашади. Ахборот тизимига олий таълим даргоҳларининг талаба ва битирувчилари, ишлаётган муҳандислар, усталар, лойиҳачилар ва бошқа йўл қурилиши мутахассислари киритилади. Рақамли справочник асосида уларнинг иш стажи ва категорияси кўрсатилади, малакаси, сертификатлари ҳисобга олинади. Бугунги кунда Қозоғистон Йўлсозлик илмий-тадқиқот институти тизим прототипини яратди, муаллифлик ҳуқуқини олди. База 2023 йилдан тўлдириб борилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси