Давлат
раҳбарига Қозоғистон Халқ Кенгаши Раисининг ўринбосари - Котибият раҳбари
Қанатбек Жайсанбаев Қозоғистон Халқ Кенгаши ва унинг Котибиятини шакллантириш ишлари тўғрисида ахборот берди. Котибият
Қозоғистон Халқ Кенгаши фаолиятини ташкилий, ҳуқуқий, моддий-техник, молиявий,
ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлайди. Қосим-Жўмарт Тўқаев Халқ Кенгаши
«Адолатли Қозоғистон»ни барпо этишда муҳим роль ўйнайдиган мулоқот майдонига
айланишини таъкидлади. Президент Халқ Кенгашининг давлат органлари, жамоат ва
халқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлигини самарали мувофиқлаштириш, биринчи
сессияга сифатли тайёргарлик кўриш бўйича топшириқлар берди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

