Паркинсон хасталиги - жаҳон олимлари ечимини излаб келаётган жумбоқ. Ҳаракатни бошқаришга масъул бўлган дофамин ажратадиган мия ҳужайрасининг ўлиши унинг бош сабабчиси. Ҳозирга қадар давоси топилмаган.Қозоғистонлик олима Айжан Аҳмадий ва унинг жамоаси вазиятни ўзгартириш учун меҳнат қилмоқда. Улар бошлаган лойиҳа ҳужайралардаги жараёнларни тадқиқ қилади. Бу Паркинсон касаллигининг давосини топиш сари қўйилган муҳим қадам бўлиши мумкин.

