Бу Қозоғистондаги биринчи капалаклар музейи. Дунёда капалаклар коллекциясига эга 6 та мозийгоҳ мавжуд. Улардан энг йириги Лондонда жойлашган. Жамғармасида 8 минг тангақанотли бор. Зерендида яшовчи Валерий Шаров коллекцияси эса 2 мингта капалакдан иборат. Ҳар бири ўз паспорти ва номига эга.