Қозоғистон ҳудудини 25 минг километрдан зиёд
республика аҳамиятига эга йўллар бир-бирига улайди. Уларнинг хавфсиз, қулай бўлиши
ва йўл бўйида сифатли хизмат кўрсатилишини истаймиз. Бу ишларга «ҚазАвтоЖўл»
миллий компанияси масъул.
Дастурнинг бу галги меҳмони
- «ҚазАвтоЖўл» миллий компанияси раҳбари Дархан Иманашев.
Йўлларга тааллуқли саволлар
кўп, масалалар қай тариқа ҳал қилинмоқда? Пулли йўллардан йиғилган 45 миллиард
тенге нималарга сарфланади? Нима учун йўл қурилишига келганда, қарзни
Қозоғистон олади-ю, ишни чет элликлар бажаради? Умумий молиялаштириш қандай
амалга оширилади?
Бу галги дастурда шу каби саволларга жавоб оламиз.

