Нуржан Байсақов - қозоқ тили ўқитувчиси. Ўз муаллифлик дастурига кўра,
махсус мослаштирилган матнлар ва стандарт дарсликлардан деярли фойдаланмаган
ҳолда, русийзабон ўқувчиларга қозоқ тилидан дарс беради. Унинг усули
Қозоғистондаги энг яхши муаллифлик усули сифатида тан олинди.
Байсақовнинг яна бир ютуғи шундаки, ўз шогирдлари билан бирга қозоқ тилини ўргатадиган махсус илова яратишга бел боғлаган.

