Ҳаётимиз илгари кўрмаган янги технологиялар, турли мўъжизалар билан тўлиб бормоқда. Бир неча йил олдин яратилган сунъий онг ҳам қисқа фурсатда ривожланиб, барча қўллай оладиган воситага айланди.
Технологиялар ҳаётимизга чуқур кириб боргани туфайли Парламентда сунъий онг тўғрисида қонун лойиҳаси, рақамли кодекс тузилмоқда.
«Тhe Pro Files» дастурининг бу галги меҳмони - депутат Екатерина Смишляева. Рақамли қонунлар амбассадорига айланган депутат сунъий онг тўғрисида яратилаётган қонун лойиҳаси ҳақида сўзлаб берди. Шу билан бирга, шахсий маълумотларни қандай ҳимоялаш мумкинлиги, сунъий онгдан фойдаланиш қандай тартибга солиниши ва жарималар борасида ҳам сўз юритди.

