Даулет Сарсенбаев сейсмология институтига нуфузли таълим, инглиз ва хитой тилини билган ҳолда келди, дарҳол йирик лойиҳаларга бошчилик қила бошлади. 2022 йилдан эса Сейсмокузатувлар ва тадқиқотлар миллий илмий марказига раҳбарлик қилмоқда.
Сейсмология фани ва шу билан боғлиқ фаолиятдан кўзланган асосий мақсад-вазифа нимадан иборат? Эҳтимолий зилзила оқибатларини камайтириш қай тариқа юз беради? Хатарни қандай камайтириш мумкин? Бугунги дастурда шу саволлар жавобини билиб оласиз.

