Неономадлар турмуш тарзининг глобал образи

Бренд асосчиси Инна Апенко – кийим-кечак ишлаб чиқарувчилар оиласида учинчи авлод вакили. 23 ёшида у тикувчилик фабрикасига раҳбарлик қиларди. Ўз брендини яратиш унинг карьерасида табиий ва давомий қадамга айланди. Инна фешн-компания барпо этди, болалар кийимларига ихтисослашди, мижозлари буни 15 йилдан бери юқори баҳолайди. Бренд асосчиси катталар учун ҳам шундай юксак сифатли либос яратиш таклифини тез-тез эшитарди. Инна неономадлар учун замонавий ва урфга мос кийим-кечак яратишга қарор қилди. Бренднинг дастлабки коллекцияси бор-йўғи икки ҳафтада сотилиб кетди.