Нафосат, назокат ва гўзалликни шиор қилган бу бренднинг асосини яратганлар ҳам нозик жинс вакилалари.
Бу - ғаройиб ғоя, чексиз тасаввур, инжа орзулар бирлаштирган 5 қизнинг гўзал олами. Улар бизнесда ўзаро шерик, ҳамкор бўлиб, ҳар бири ушбу бренд ривожига беқиёс улушини қўшиб келмоқда.