Алия Валерьевнанинг сирли бош кийимлари ва кўзойнаклари

Ушбу сонда сиз ҳайратомуз дизайнер Алия Валерьевна билан танишасиз.
Истеъдодли қозоғистонлик мода рассоми ўзининг ҳар битта ижод маҳсулига дадиллик ва авангардни жо қилади. Ғайриодатий бош кийимлари, ёрқин кўзойнаклару ўзига хос либослар тарих ва ҳиссиётлар ўз аксини топадиган полотнога айланади.
Алия Валерьевна учун дизайн – ўзига мафтун қилувчи бир ўйин бўлиб, у яратган буюмларнинг тарихи ва юзага келиш сабабини топишга даъват қилади. У фактураларни, ранг-тусларни ўзаро уйғунлаштиришни, мос келмайдиган нарсаларни ўзаро бириктиришни хуш кўради.