Ёш дизайнер зулм ва буллингнинг ҳар қандай кўринишини қабул қилолмайди. Инсоннинг миллати, ташқи қиёфаси ва ижтимоий ҳолати унинг жамиятда қабул қилинишига таъсир ўтказмаслиги керак. Бундай мураккаб инсоний муносабатларни Расул Социал ўз кўйлаклари, костюм ва чопонлари орқали ифодалайди. Унинг коллекциясида асосий мавзулардан яна бири жониворларга, айниқса, «Қизил китоб»га киритилган ҳайвонларга муносабатдир.