Немис бизнесменлари иқтисодни хилма-хиллаштирувчи лойиҳаларга пул тикади

Немис бизнесменлари иқтисодни хилма-хиллаштирувчи лойиҳаларга пул тикади

Германия тадбиркорлари иқтисодни диверсификациялаш ва декорбанлашга йўналтирилган Қозоғистон лойиҳаларига инвестиция киритишга тайёр. Немис энергетика компанияси катта вице-президент Ариэль Порат шундай баёнот берди. Германия технологик гигантлари Қозоғистоннинг хомашёга боғлиқликни камайтириш, макроиқтисодий барқарорлик ва инновациялар сари йўналишини қўллаб-қувватлаяпти.

Ариэль Порат, энергетика компанияси катта вице-президенти Германия:

- Биз Президент Тўқаевнинг чиқиндилари кўп кўмирдан воз кечиш учун газга, қайта тикланувчи энергия манбаларига ўтиш ташаббусини қўллаб-қувватлаймиз. Бу соҳалардаги лойиҳаларда қатнашишни истаймиз. Алмати каби йирик шаҳарларда комбинацияланган тартибда ишлаш зарурлигини таъкидлаймиз. Қозоғистон водородли «яшил» иқтисодиёт яратиши мумкин бўлган мамлакатлар ўнлигига киради. Бу йўналишни ҳам қўллаб-қувватлаймиз ва ҳамкорлик қилишга тайёрмиз. Нефть-газ инфратузилмаларига келсак. Биз «энергетика учлиги» - электр қувватининг ишончли, олиш имкони борлиги ва барқарорлигини муҳокама қилишимиз зарур.