Мустақил Қозоғистон тарихидаги дастлабки порт

Мустақил Қозоғистон тарихидаги дастлабки порт

Қуриқ порти Манғистау вилояти Қарақиян туманидаги шу номдаги посёлкадан 17 километр масофада жойлашган. Улкан майдонни эгаллаган ноёб паром терминали давлат иқтисодиётига кучли туртки беради. Йил сайин порт инфратузилмаси равнақ топиб боряпти, Каспий денгизи орқали Форс кўрфази ва Европага чиқиш учун янги имкониятларни очмоқда. Қозоғистон – Каспий денгизида иккита чиқиш йўлига эга ягона мамлакат, шу йўллардан бири – Қуриқ порти.