Транспорт-логистика - Қозоғистон иқтисодиётида асосий драйверлардан. Лекин бундан самарали фойдаланишда қатор масалаларни ҳал қилиш лозим. 836 километрга чўзилган магистраль қурилишига икки миллиард доллар сармоя жалб этилди. Ушбу дастурда Қозоғистон транспорт тизими ривожига янги туртки берган «Дўстиқ-Мўйинти», темир йўл линияси ҳақида ҳикоя қиламиз.

