Қарағандида қадимий миллийтаомлар ва уларни тайёрлаш борасидаги асл усуллар қайта тикланмоқда. Вилоят тарих-ўлкашунослик музейи «Отадан қолган ҳалол таом» онлайн-лойиҳасини йўлга қўйди. Ҳар ойда маҳаллий кулинарлар тансиқ қозоқ таомларини тақдим этади.
Жаужурек – она ғамхўрлиги тимсоли. Қадим замонларда бу таом йигитларга жасурлик ва мардлик тақдим этади, дейилган. Замонавий дастурхонга тортилган бу иссиқ газак шифобахшлиги билан машҳур. Қўй жигари миокардинфарктининг олдини олади.
Арайлим Саду, экскурсовод:
- Бир қарашда мазкур таом ҳаддан ташқари ёғлидай кўринади. Бунинг ўз ҳикмати бор. Ушбу емакни узоқ сафарга отланган йигитга онаси тайёрлаб берган. Таом одамга куч берган, таркибида витаминлар жуда кўп.
Музей ходимлари шу кунгача унутилиб кетган 200 дан зиёд қозоқ таомлари рецепти борлигини билдирди. Этнографлар уларни тиклаш билан машғул.
Нарша Ерсин Қизи, экскурсовод:
- Унутилган рецептларни биз машҳур тадқиқотчи АйгеримМусағажинованинг «Қозоқ таомлари: анъана ва таъм» китобидан олдик. Миллий таомлари қайта тиклаш мақсадида у Қозоғистоннинг турли минтақаларига экспедиция уюштирган, кексалар билан учрашган,улар айтган таомномаларни ёзиб олган.
Мазкур лойиҳа бир йил давом этади. Жами 50 та унутилган таомни қайта тиклаш, уларни тайёрлаш усулларини видеога ёзиб олиш ва тақдим этиш режалаштирилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси