Шарқий Қозоғистон - юртимиз дурдонаси

Шарқий Қозоғистон вилояти республикамизнинг ўзига хос ҳудуди саналади, бу ерда бир ярим асрдан бери марол етиштириш билан шуғулланилади. Олимларнинг тасдиқлашича, мазкур буғуларнинг янги кесиб олинган шохлари ҳақиқий соғлиқ эликсирига эга. Марол пантасининг шифобахш хусусиятлари одамларга қадимдан маълум. Шарқ табобатида пантанинг одам организмига ижобий таъсири машҳур олтин илдиз - женьшен самарасига тенглаштирилган.