Қозоғистонда сув объектлари, биринчи навбатда кичик кўл ва дарёларни муҳофаза қилиш бўйича талаблар
кучайтирилади. Мамлакат корхоналари эса техник мақсадда фойдаланиладиган сувни қайта
ишлатиши шарт. Самарадорликни орттиришга қаратилган талаблар шу кунларда Мажилис биринчи
ўқишда тасдиқлаган Сув кодексидан ўрин олган. Тегишли
вазирнинг маълум қилишича, кодекс халқаро тажрибани ҳисобга
олади ва биринчи навбатда сув захираларининг қуриб қолмаслиги, шундан кейингина
иқтисодий эҳтиёжларни ҳисобга олади. «Сув хавфсизлиги» тушунчаси
ишлатилди. У аҳолини ҳамда иқтисодни сув
етишмаслиги ва сув объектлари ифлосланишидан муҳофаза қилади. Сув захираларини бошқариш
тизимини ривожлантириш концепцияси ва Соҳани мажмуавий ривожлантириш режаси
ишлаб чиқилди.
Нуржан Нуржигитов, Қозоғистон Республикаси Сув
захиралари ва ирригация вазири:
- 42 та янги сув омбори қуриш ва 37 та мавжуд бўлганини реконструкциялаш режалаштирилган. 14,5 минг километр ирригация канали модернизацияланади. Мўлжалланган ишларнинг барчаси рўёбга чиқарилса, 2030 йилга бориб 10 миллиард куб метр сув тўпланади ва тежалади. Ер ости сувларини бошқариш вазифаси бошқа ваколатли органлар ва маҳаллий ижро органларидан вазирликка ўтказилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.