Қозоғистонлик спортчилар халқаро
саҳнада 586 медаль олди
Йил бошидан буён
қозоғистонлик спортчилар халқаро беллашувларда
586 медаль олди. Энг ёдда қоларли муваффақиятлар қаторида бокс бўйича терма жамоанинг Тошкентда бўлиб ўтган жаҳон
чемпионатини кўрсатиш мумкин. Унда қозоғистонлик спортчилар 4
та
олтин ва битта кумуш медаль олди ҳамда жамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллади. Қиличбоз Руслан
Қурбанов спортнинг бу тури бўйича катта ютуққа эришди,
Италиянинг Милан шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида кучли учликка кирди. Қозоғистонлик спортчилар карате бўйича Осиё чемпионатида биринчи марта жамоа ҳисобида учинчи
ўринни эгаллади. Мерганларимиз эса рейтингларга кирадиган Жаҳон кубоги беллашувларида
медалларга кўра биринчи ўринга чиқди.
Мухамеджан Бекназаров, Қозоғистон Республикас Маданият ва спорт вазирлиги
спорт ва жисмоний тарбия ишлари қўмитаси бошқарма бошлиғи:
- Шу жумладан, қозоғистонлик спортчилар Олимпиада спорт турлари бўйича 373 та медаль олди. Атлетларимиз 121 олтин, 111 кумуш ва 141 бронза медаль олиб келди. Бошқа спорт турлари бўйича 118 медаль олинди. Шундан 53 таси олтин, 38 таис кумуш, 27 таси бронза.
Параспортсменлар 95 та медаль соҳиби бўлди. Терма жамоамизга 33 олтин, 33 кумуш ва 27 бронза медаль тақдим этишди.