Қозоғистонда йўл қурилиш материаллари ягона базаси яратилади

Қозоғистонда йўл қурилиш материаллари ягона базаси яратилади

Қозоғистонда пилот тартибида ягона йўл-қурилиш материаллари базаси ишга туширилди. Янги тизимда мамлакатда мавжуд бўлган хомашё, технология, шунингдек, карьерлар, битум ва асфальт заводларидаги материаллар мавжуд. Лойиҳа муаллифи – Қозоғистон  илмий-тадқиқот институти. Таъкидлашларича, тўпланган маълумот йўл активлари миллий маркази, лойиҳачилар ҳамжамияти, пудартчи ташкилотлар учун зарур. Бу компаниялар тўпланган маълумотлардан иш фаолиятида фойдалана олади. Натижада, республикада йўл қурилишига ёндашув ўзгариши зарур.


Асель Нуғманова, Қозоғистон йўл илмий тадқиқот институти департаменти директори:

- Мавжуд бўлган барча карьерлар, йўл қурилиши учун зарур бўлган минерал минерал кукун, цемент ва бошқа материаллар ишлаб чиқарувчи барча заводлар ревизия қилинади. Алмати ва Астанадаги мобил гуруҳларимиз мазкур объектларга чиқади ҳамда тегишли материалларни танлаб олади, лаборатория усулида чақиртош, минерал кукун, цемент, битумнинг физик-механик хоссаларини текширади. Уларнингг ҳаммаси карьерлар рўйхатига киритилади. Маълумотлар асосида карьерларнинг интерфаол онлайн харитаси тузилади. Харита сайтимизда бор. 

 

Бир йил давомида мобиль гуруҳлар Алмати, Жетису, Туркистон, Ақмўла ва Шимолий Қозоғистондаги тегишли карьерларни текширди. Экспертлар олиб борган ишлар натижасида энди пудратчи ва лойиҳачилар портал ёрдамида қурилиш объектига энг яқин карьер, асфальт ва битум заводига чиқа олади. Материаллар сифати билан танишади.

 

Асель Нугманова, директор департамента Казахстанского дорожного научно-исследоватьского института:

- Умуман олганда, бу базанинг ишлаб туриши автомобиль йўлларини лойиҳалаштиришни жадаллаштиради, автойўллар сифатини яхшилайди ва йўл қурилиши соҳасидаги жуда муҳим маълумотларнинг жамият учун шаффоф бўлишини таъминлайди.

 

Таъкидлаш лозимки, база янги материал ва технологиялар пайдо бўлиши, карьер ва заводлар иши ўзгариши, шунингдек, иқлим шароити ва фойдаланувчилар таклифларига кўра мунтазам кенгайтириб борилади.