Атирау вилоятида
нилуфар гуллади. Ноёб гуллар Кигач дарёси ва Каспий денгизи соҳилларида барқ уриб кўз очди. Беш минг гектардан зиёд майдонни эгаллаган гўзаллик масканини томоша
қилишни истовчилар сони йил сайин ортиб боряпти. Мавсумда бу жойларга
Қозоғистоннинг турли қисмларидан, хориждан кўплаб одамлар ташриф буюради. Туристик
компаниялар турлар ташкил қилади, гидлар хизматини тақдим этади.
МЕЙРАМГУЛЬ РАХМЕТЎЛЛАЕВА, ТУРИСТ:
– Оиламиз билан атайин нилуфар гулини томоша қилишга келдик. Бу ерлар жуда
чиройли. Шу ердалигимиздан хурсандмиз. Бундай гўзалликни кўпдан буён
кўришни истаганман. Катта таассурот олдик.
Нилуфар – Қизил китобга киритилган, жуда қадимий ўсимликлардан бири. Ҳатто мезозой
эрасига оид қазилмаларда унинг излари топилган. 200 миллион йилдан буён мавжуд
бўлган нилуфарни баъзи давлатларда сунъий етиштиришади. Лекин у Қозоғистонда,
Атирау вилоятида табиий ўсади. Таъкидлаш лозимки, Ҳиндистон ва Хитойда
нилуфарни илоҳийлаштирадиган кўп сонли қавмлар бор. Бу гулнинг Каспий
соҳилларига қандай келиб қолгани хусусида тахминлар кўп. Улардан бирига кўра,
ўсимликни мавсумий қушлар келтирган. Яна бир тахминга кўра, Буюк Ипак йўли
орқали савдогарлар билан бирга келиб қолган.
Абдумалик Сарманов таржимаси.