Марказий Осиё минтақаси фаол ривожланяпти

Марказий Осиё минтақаси фаол ривожланяпти. Британиялик олим ва бестселлерлар муаллифи Питер Франкопан катта ўзгаришлар кузатилганини таъкидлайди. Оксфорд университетининг Дунё тарихи профессори Алмати шаҳрида қозоқ ва рус тилларида чоп этилган «Ер қандай ўзгарган: айтилмаган тарих» китоби тақдимотини ўтказди. Олим ўттиз йилдан буён мазкур минтақани ўрганяпти. Ёзувчининг фикрича, ҳозир бутун дунёда, шу жумладан, илмий доираларда Марказий Осиёга қизиқиш ортиб боряпти. 

Питер Франкопан, Оксфорд университети Дунё тарихи профессори:

– Минтақа дунёнинг у қадар кўп китобларда тилга олинмаган қисми эди. Университетда у ҳақда кам нарса ўқиганман. Лекин уни ўргана бошлаганимдан сўнг, ҳали ёш бўлсам ҳам, Буюк Ипак йўли, ундаги шаҳарлар ва маданиятлар ҳам қизиқарли, ҳам муҳимлигини англадим. Илк марта келганимдан сўнг 35 йил ўтди, жуда катта ўсишни кўрдим. Мазкур йўналишда ривожланиш давом этади деб умид қиламан. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.