Қозоғистонда Наврўз байрами кенг нишонланди. Астанада, Экспо кўргазмалар маркази ҳудудида тантанали тадбирлар
ўтказилди.
Унда этноовул қад ростлади, ўтовлар тикилди, ҳунармандлар кўргазмаси, спорт ўйинлари майдончаси ташкил қилинди. Давлат раҳбари барча юртдошларимизни табриклади. Қосим-Жўмарт Тўқаев таъкидлашича, Наврўз миллий байрами – азалий қозоқ анъаналарининг бир қисми бўлиб, ҳаётий кучларнинг янгиланиши тимсоли ҳисобланади.
Наврўз байрами эзгу ишлар ва ўзаро ёрдамни англатади. Қосим-Жўмарт Тўқаев 2025 йилда қатор муҳим саналар нишонланишини тилга олди. Улар қаторида Конституциянинг, Қозоғистон халқи ассамблеясининг 30 йиллиги, Буюк Ғалабанинг 80 йиллиги ҳам бор. Мустақилликнинг 40 йиллиги ҳам яқинлашиб келяпти. Бизнинг вазифа – янги геосиёсий мавжудликка мослашган кучли ва илғор
давлат яратиш,
дея таъкидлади Президент.
Байрам концертида Қозоғистонда яшовчи турли этнослар вакиллари иштирок этди. Баҳор байрами шодиёналарини баҳам кўриш учун Астанага хорижлик ҳунармандлар ҳам ташриф буюришди. Улар ўз буюмларини намойиш қилишди. Миллий спорт турлари усталари ҳам четда қолмади. Мерган камончилар, полвонлар, ошиқ усталари маҳоратини кўрсатди.
Халқ сайллари Алматида кенг кўламда
ўтказилди. Абай майдонида Наврўз фест фестивали
қад ростлади. Унда анъаналар ва технологиялар
уйғунлашиб кетди. Ҳатто кинетик туннель
ва робототехника янгиликлари билан танишиш имконияти яратилди. Майдончада
китоб ярмаркаси ташкил қилинди, унда
муаллифлар билан билан мулоқот қилиш имкони яратилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

