Давлат хизмати соҳасида Қозоғистон тажрибаси Марказий Осиёда энг илғор, деб тан олинди. Халқаро Венеция комиссияси вакиллари шундай баёнот берди. Тошкентда давлат хизматларини модернизациялаш бўйича кенг кўламли конференция ташкил қилинди. Унинг ишида Қозоғистон делегацияси ҳам иштирок этди. Учрашувда Марказий Осиёда демократия ва ҳуқуқ-тартибот йўналишида олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди. Қозоғистонда рақамлаштириш жадаллашаётгани кўрсатиб ўтилди. Қозоғистонда давлат хизматларининг 90 фоизи онлайн шаклда.
Берик Беркимбаев, Қозоғистон Республикаси давлат хизмати Агентлиги раиси ўринбосари:
- Биз сервис марказлари ишлаб турган бир қанча давлат ташкилотларида бўлдик. Улар фаолияти ҳақида гапириб беришди. Иш жараёни Қозоғистондаги давлат хизматлари тизимидан қисман фарқ қилади. Биз албатта экспертлар билан тажриба ва фикр алмашиш ниятидамиз. Шу тариқа, мазкур соҳаларда сифатли ва самарали ҳамкорликка тайёрлигимизни кўрсатдик.
Абдумалик Сарманов таржимаси.