Қозоғистон – кино саноати фаол ривожланаётган, маҳсулоти халқаро саҳнада эътироф этилаётган мамлакат. Қозоғистон фильмлари намойиш этилган, режиссёрларимиз меҳнати юқори баҳоланаётган кинофестиваллар жўғрофияси жуда кенг. Мамлакат киноси илиқ кутиб олинмоқда, дунё миқёсидаги кино усталарининг ижобий фикрларини эшитяпмиз. Яна бир қизиқарли тенденция – қозоғистонлик актёрлар тобора кўпроқ хорижий, жумладан, Голливуд лойиҳаларида иштирок этяпти.
Қозоғистон киносаноати қаршисида янги
уфқлар очилмоқда. Ҳақиқий халқаро коллаборациялар вақти келди.
Кинопродюсерларимиз Голливуд билан ҳамкорлигини расмийлаштирмоқда. Бу қадам
Қозоғистон киноси тарихида янги саҳифа очиши шубҳасиз. Мазкур стратегик альянс
мамлакатни дунё киносаноати учун маҳсулот берувчи янги ўсиш нуқтасига
айлантиради.

